Job.38.4-Job.38.7; Ps.32.6; Ps.135.5; Isa.42.5; Isa.45.18; John.1.1-John.1.3; Acts.14.15; Acts.17.24; Col.1.16-Col.1.17; Heb.1.10; Heb.11.3; Rev.4.11
Jer.4.23
2Cor.4.6
Job.37.18; Ps.135.5; Jer.10.12; Jer.51.15
Prov.8.27-Prov.8.29; Ps.148.4
Job.38.8-Job.38.11; Ps.32.7; Ps.135.6; Jer.5.22; 2Pet.3.5
Ps.103.14
Jer.10.2; Ezek.32.7-Ezek.32.8; Joel.2.30-Joel.2.31; Joel.3.15; Matt.24.29; Luke.21.25; Ps.103.19
Deut.4.19; Ps.135.7-Ps.135.9
Jer.31.35
Ps.103.25-Ps.103.26
Gen.8.17; Gen.9.1
Gen.3.22; Gen.11.7; Isa.6.8; Gen.5.1; Gen.9.6; 1Cor.11.7; Eph.4.24; Col.3.10; Jas.3.9; Gen.9.2; Ps.8.7-Ps.8.9; Jas.3.7
Gen.2.18; Gen.2.21-Gen.2.23; Gen.5.2; Mal.2.15; Matt.19.4; Mark.10.6
Gen.9.1; Gen.9.7
Gen.9.3; Ps.103.14-Ps.103.15; Ps.144.15-Ps.144.16
Ps.146.9
Eccl.7.29; 1Tim.4.4
Инжил
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Инжил (2008) Ўзбек тилидаги таржима, Ибтидо, Забур, Янги Аҳд ва луғат илова қилинган. Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти, Ўзбек тилидаги Инжил (2008).

ISBN 978-5-93943-118-7

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2008



Copyrighted: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Дунёнинг яратилиши

1 Азалда Худо осмон билан ерни яратди.
2 Ер ҳали шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсизлик узра қоронғилик ҳукм сурар эди. Худонинг Руҳи эса сув юзида парвоз этар эди.
3 Худо: «Ёруғлик бўлсин», – деди ва ёруғлик пайдо бўлди.4 Худо ёруғликнинг яхши эканини кўриб, уни қоронғиликдан ажратди.5 Шундай қилиб, Худо ёруғликни кундуз, қоронғиликни эса тун деб атади. Кеч бўлди, эрта бўлди – бу биринчи кун эди.
6 Яна Худо: «Сувликлар ўртасида уларни бир-биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин», – деди.7 Шундай ҳам бўлди. Худо бир гумбазни вужудга келтириб, гумбаз остидаги сувни гумбаз устидаги сувдан ажратди.8 Ушбу гумбазни эса Худо осмон деб атади. Кеч бўлди, эрта бўлди – бу иккинчи кун эди.
9 Яна Худо: «Осмон остидаги сув бир жойга тўплансин, қуруқлик кўринсин», – деди ва шундай ҳам бўлди.10 Худо қуруқликни ер деб атади, сувларнинг жамини эса денгизлар деб атади. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.
11 Яна Худо: «Ер ўсимлик кўкартирсин: уруғ берадиган ўт-ўланлар, мевасида уруғи бор турли-туман мевали дарахтлар ер юзида униб-ўссин», – деди ва шундай ҳам бўлди.12 Ер турига кўра ўсимликларни: уруғ берадиган ўт-ўланлар ҳамда мевасида уруғи бор мевали дарахтларни ундирди. Худо буларнинг ҳам яхши эканини кўрди.13 Кеч бўлди, эрта бўлди – бу учинчи кун эди.
14 Яна Худо: «Кунни тундан ажратиш ҳамда фасллар, кунлар, йилларни белгилаш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин.15 Булар ер юзини ёритмоқ учун осмон гумбазида нур сочиб турсин», – деди ва шундай ҳам бўлди.16 Шундай қилиб, Худо иккита катта ёритқични: кунни бошқариш учун каттароқ ёритқични ва тунни бошқариш учун кичикроқ ёритқични, шунингдек, юлдузларни ҳам вужудга келтирди.17-18 Ер юзини ёритиб турсин ва тун билан кунни бошқариб, ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин, деб Худо буларни осмон гумбазида жойлаштирди. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.19 Кеч бўлди, эрта бўлди – бу тўртинчи кун эди.
20 Яна Худо: «Сув тўда-тўда жониворлар билан қайнасин, ер устидаги осмон гумбази бўйлаб қушлар учсин», – деди.21 Худо ҳайбатли денгиз аждарларини, сувда қайнайдиган турли-туман майда жониворларни ҳамда қуш-паррандаларни яратди. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.22 Худо уларни муборак қилиб: «Баракали бўлинглар, кўпайинглар, денгиз сувларини тўлғазинглар. Ер юзида эса парранда кўпайсин», – деди.23 Кеч бўлди, эрта бўлди – бу бешинчи кун эди.
24 Яна Худо: «Ер турли-туман тирик жонни: чорва, судралувчи ҳамда ёввойи ҳайвон турларини ҳосил қилсин», – деди ва шундай ҳам бўлди.25 Худо ерга хос турли-туман ёввойи ҳайвонларни, чорвани, қуруқликда судралувчиларни вужудга келтирди. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди.
26 Яна Худо: «Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик. У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин», – деди.27 Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди.28 Худо одамларни муборак қилиб, уларга: «Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчи барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар», – деди.
29 Худо давом этиб: «Мана, Мен сизларга бутун ер юзидаги уруғ берадиган ўт-ўланнинг ва уруғли мева берадиган дарахтнинг ҳаммасини бердим; сизларга овқат учун ярайди.30 Шунингдек, тирик жони бўлган бутун ёввойи ҳайвонларга: кўк юзида учиб юрувчи барча паррандаларга ва ер юзида ҳаракат қилувчи барча махлуқларга ҳам емиш учун кўк ўтнинг ҳар турли навини бердим», – деди ва шундай ҳам бўлди.
31 Худо бутун яратганларига қараб, ҳаммасининг жуда яхши эканини кўрди. Кеч бўлди, эрта бўлди – бу олтинчи кун эди.