Осмон билан ер1:1 изоҳига қаранг.
…сув чиқиб… — ёки …буғ кўтарилиб….
одамибронийча матндаги одам (адам) ва тупроқ (адама) сўзлари оҳангдошдир.
марварид — ёки хушбўй елим.
Кушибронийча матнда Куш сўзи одатда Мисрдан жанубда жойлашган ерларни билдиради. Бу ерлар ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди. Бироқ бу оятда ҳозирги Эроннинг ғарбидаги ерлар назарда тутилган бўлиши мумкин.
…Хотин…эркакдан…ибронийча матндаги хотин (иша) ва эркак (иш) сўзлари оҳангдошдир.
1Cor.15.45
Gen.3.22; Rev.2.7; Rev.22.2
1Sam.15.7
Dan.10.4; Gen.10.11-Gen.10.12
Gen.15.12; 1Sam.26.12
Matt.19.5; Mark.10.7; 1Cor.6.16; Eph.5.31
Мундарижа
Луғат

Кириш

Ибтидо китоби Тавротнинг биринчи китобидир. Мазкур китобда оламнинг яратилиши, инсон зотининг пайдо бўлиши, Исроил халқининг келиб чиқиши тўғрисида сўз юритилади. Бутун борлиқни, ер юзидаги жамики халқлару шоҳликларни, инсоният тарихини ягона Худо бошқаришига китобда алоҳида урғу берилади.
Ибтидо китобининг биринчи қисмида (1-11–боблар) олам ва инсониятнинг Иброҳим пайғамбаргача бўлган даври ҳикоя қилинади. Худо ҳамма нарсани жуда ажойиб қилиб яратган эди, лекин илк яратилган икки инсон — Одам Ато билан Момо Ҳаво Худога итоат этмадилар. Уларнинг итоатсизлиги туфайли дунёга гуноҳ кириб келди. Инсонлар шу қадар гуноҳга ботиб кетдиларки, Нуҳ пайғамбардан ва унинг оиласидан ташқари, жамики инсониятни қириб ташлаш учун Худо ер юзига тўфон юборишга қарор қилди. Нуҳ ва унинг оиласи Худога итоат этарди, шунинг учун Худо Нуҳга: “Ўзингни, оилангни, ҳайвонлар ва қушларнинг ҳар бир турини сақлаб қолиш учун катта кема яса”, деб амр этди. Тўфондан кейин одамзод яна ер юзи бўйлаб ёйилди. Лекин уларнинг кўпчилиги яна Худога итоат этмай қўйди.
Ибтидо китобининг қолган қисми (12-50–боблар) Иброҳим ва унинг хонадони тарихига оид воқеаларни қамраб олади. Худо Иброҳим хонадонини, Ўзимнинг халқим қиламан, деб танлаб олади. Иброҳим ва унинг хотини Сора бефарзанд эдилар, лекин Худо уларга фарзанд ваъда қилиб, ўша фарзанд орқали жамики халқларга барака беришини айтади.
Худонинг амри билан Иброҳим ва Сора ўзларининг она юртини тарк этиб, Канъон юртига кўчиб борадилар. Худо бу юртни уларнинг наслига беришни ваъда қилган эди. Иброҳим билан Сора анча кексайиб қолганларида, Худо Ўз ваъдасини бажариб, уларга ўғил ато этади, улар ўғлининг исмини Исҳоқ қўядилар. Исҳоқ икки ўғил кўради, ўғилларига Ёқуб ва Эсов деб исм қўяди. Ёқуб ўн икки ўғил кўради. Улар Исроилнинг ўн икки қабиласига асос соладилар.
Китобнинг охирида Ёқубнинг ўғли Юсуф ҳақида ҳикоя қилинади. Юсуфнинг ака–укалари уни Исмоилий савдогарларга қул қилиб сотиб юборишади. Лекин вақти келиб, Юсуф Миср ҳокими бўлади. Шу орқали у қаҳатчилик даврида Миср халқини ва отаси Ёқубнинг бутун хонадонини қутқариб қолади. Мазкур китобнинг моҳияти шундан иборатки, Худо инсоният тақдирини бошқаради, юз бераётган ҳамма ҳодисаларни назорат қилади, ҳатто инсоннинг ёмон ниятию қабиҳ ишларини Ўзининг эзгу режасини амалга ошириш учун ишлатади. Миср юртида Юсуф ака–укаларига шундай дейди: “Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди.” (Ибтидо 50:20)


Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:
1 Шундай қилиб, осмон билан ер ҳамда улардаги жамики нарсалар яратилди.
2-3 Еттинчи куни Худо барча яратиш ишларини битириб, дам олди. Худо еттинчи куни ҳамма ишларидан дам олгани учун бу кунни муборак қилди, уни муқаддас деб бошқа кунлардан ажратди.
4 Осмон билан ернинг яратилиши ана шулардан иборатдир.

Адан боғи

Парвардигор Эгамиз осмон билан ерни яратган пайтда
5 ер юзида на бирон ўт, на бирон гиёҳ унган эди. Чунки Парвардигор Эгамиз ҳали ерга ёмғир ёғдирмаган, ерга ишлов берадиган бирон кимса яратмаган эди.6 Лекин ер остидан сув чиқиб, бутун ер юзини суғорарди.7 Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди.8 Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди.9 Кейин Парвардигор Эгамиз ердан чиройли, лаззатли мева берадиган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасида эса ҳаёт дарахтини ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини ўстирди.
10 Адандан бир дарё оқиб келиб, боғни суғоради ва ўша ерда тўрт ирмоққа бўлинади.
11 Биринчи ирмоқнинг номи Пишон бўлиб, бутун Хавила ери бўйлаб оқади. Бу жойда олтин бор.12 Ўша ернинг олтини жуда ҳам тозадир. У ерда марварид ва ақиқ тошлар ҳам бор.13 Иккинчи ирмоқнинг номи Гихўн бўлиб, бутун Куш ери бўйлаб оқади.14 Учинчи ирмоқнинг номи Дажла бўлиб, Оссурия шаҳрининг шарқидан оқиб ўтади. Тўртинчи ирмоқнинг номи Фуротдир.
15 Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин деб, уни Адан боғига жойлаштирди.
16 Парвардигор Эгамиз унга шундай амр қилди: “Сен боғдаги ҳамма дарахтнинг мевасидан бемалол еявер.17 Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан.”
18 Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди.
19 Шундай қилиб, У тупроқдан ҳар хил ҳайвонларни ва ҳар хил қушларни яратди. “Бу жониворларни одам кўриб қанақа ном бераркин”, дея уларни одамнинг олдига олиб келди. Одам ҳар бир жонивор учун ном танлади.20 Одам ҳамма чорвага, қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ном берди. Лекин ҳамон одамга муносиб шерик йўқ эди.21 Шу боисдан Парвардигор Эгамиз уни қаттиқ ухлатиб қўйди. Одам ухлаб ётганда, Худо унинг қовурғасидан биттасини олиб, ўрнини беркитиб қўйди.22 Парвардигор Эгамиз одамнинг қовурғасидан хотин кишини яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди.23 Шунда одам айтди:
“Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир,
Менинг этимдан яралган этдир.
У Хотин деб аталгай,
Чунки у эркакдан яратилгандир.”
24 Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.
25 Одам билан хотини қип–яланғоч юрардилар, бир–бирларидан уялиш ҳиссини сезмасдилар.