қўчқор шохи — ҳайвоннинг ишлов берилган шохларидан баъзан идиш сифатида фойдаланилган.
Ўзларингизни покланглар… — диний хизматни лозим даражада бажаришга монелик қиладиган нопокликдан тозаланиш маросими назарда тутилган.
1Sam.9.16; 1Sam.10.1
Job.1.5
1Sam.17.13; 1Chr.2.13-1Chr.2.15; 2Chr.11.19
1Kgs.8.39; Prov.21.2; Jer.11.20
2Sam.13.3; 2Sam.21.21; 1Chr.2.13; 1Chr.20.7
1Sam.10.1; Num.24.2
Judg.9.23
2Kgs.3.15
Мундарижа
Луғат

Кириш

“Шоҳлар (биринчи китоб)”да Исроил юртида тузумнинг ўзгариши, яъни халққа энди олдингидек ҳакамлар эмас, балки шоҳ ҳукмронлик қилиши билан боғлиқ бўлган воқеалар баён қилинади. Халқнинг сўнгги ҳаками Шомуил пайғамбар, Исроилнинг биринчи шоҳи Шоул ва Худо танлаган навбатдаги шоҳ Довуд китобнинг бош қаҳрамонларидир.
“Шоҳлар (биринчи китоб)” ва “Шоҳлар (иккинчи китоб)”нинг асл нусхаси битта ибронийча китоб бўлиб, иккала қисмини битта ўрамга жойлаш узунлик қилгани учун, китоб икки қисмга — “Шоҳлар (биринчи китоб)” ва “Шоҳлар (иккинчи китоб)”га бўлинган.
“Шоҳлар (биринчи китоб)”нинг илк қисмида (1-7–боблар) Шомуил пайғамбарнинг ҳаёти тўғрисида ҳикоя қилинади. Шомуил Исроилга ҳужум қилаётган ғанимларга қарши жангда Исроил лашкарига ёрдам беради. Лекин Шомуил кексайгач, лашкарга шоҳ йўлбошчилик қилсин деб, халқ Худодан бир шоҳ сўрашга қарор қилиб, Худони ранжитади. Чунки шу пайтгача Худонинг Ўзи Исроил халқининг Шоҳи эди. Халқ Худодан бир шоҳ сўраганда эса, Исроил тахтига инсон ўтиради. Шунга қарамай, Худо тахтга ўтқазган инсонни воситачи сифатида ишлатиб, Ўзи халқнинг ҳақиқий Шоҳи бўлиб қолаверади.
Китобнинг иккинчи қисмида (8-15–боблар) Худо Шомуилга Шоулни Исроилнинг биринчи шоҳи қилиб тайинлаш тўғрисида амр беради. Шоул ва унинг тўнғич ўғли Йўнатан Оммон ҳамда Филист халқларига қарши олиб борган кўп жангларда ғолиб чиқадилар, лекин Шоул Худога чин дилдан итоат этмайди. Шоулнинг итоатсизлиги оқибатида Худо уни шоҳ сифатида рад этиб, унинг наслини Исроил тахтидан маҳрум қилади.
Китобнинг учинчи қисмида (16-31–боблар) Худо Шомуилга Довуд исмли ёш йигитни навбатдаги шоҳ қилиб тайинлаш тўғрисида амр беради. Китобда яна Довуд баҳайбат Филист жангчиси Гўлиётни ўлдиргандан кейин тез орада миллий қаҳрамон бўлиб кетгани тўғрисида ҳам ҳикоя қилинади. Довуд тобора обрў–эътибор орттириб бораверади. Шоул эса Довуддан шубҳаланади. Гарчи Довуд Шоулнинг қизи Михалга уйланган ва Шоулнинг тўнғич ўғли Йўнатан билан қадрдон дўст бўлса ҳам, Шоул Довудни ўлдириш пайига тушади. “Шоҳлар (биринчи китоб)”нинг қолган қисмида Довуднинг Шоулдан қочиб қутулгани ва саҳрода ўзининг кичик лашкарига йўлбошчи бўлгани тўғрисида ҳикоя қилинади.
Китоб Шоул ва унинг уч ўғли Филист лашкари билан бўлган жангда ҳалок бўлгани тўғрисидаги аянчли воқеалар билан тугайди. Танланган шоҳнинг муваффақияти ёки мағлубияти Худога бўлган итоаткорлигига бевосита боғлиқ, деган ғоя китобда яққол сезилиб туради.


Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Эгамиз Довудга мой суртиб шоҳ қилиб танлади

1 Эгамиз Шомуилга айтди:
— Сен қачонгача Шоулни деб ғамгин бўлиб юрасан?! Шоул Исроил шоҳи бўлмасин деб, уни Мен рад этдим. Қани, энди қўчқор шохини мой билан тўлдириб, йўлга отлан. Сени Байтлаҳмлик Эссайнинг уйига жўнатаман. Мен унинг ўғилларидан биттасини шоҳ қилиб танладим.
2 — Қандай қилиб бораман?! Шоул эшитиб қолса, мени ўлдиради–ку! — деди Шомуил.
— Ўзинг билан битта бузоқчани олгин–да: “Эгамизга қурбонлик қилгани келдим”, деб айт, — деди Эгамиз.
3 — Эссайни қурбонликка таклиф қил. Ўшанда нима қилишинг кераклигини Мен сенга аён қиламан, Ўзим сенга кўрсатадиган одамнинг бошига Менинг номимдан мой суртиб, уни танлайсан.
4 Шомуил, Эгамиз буюрганидай, Байтлаҳм шаҳрига кетди. Шаҳар оқсоқоллари уни қўрқиб кутиб олишди ва:
— Тинчликми? — деб сўрашди.
5 — Ҳа, тинчлик, — деди Шомуил. — Эгамизга қурбонлик қилгани келдим. Ўзларингизни покланглар, мен билан қурбонлик маросимига борасизлар.
Сўнг Эссайни ва унинг ўғилларини ҳам поклаб қурбонлик маросимига таклиф қилди.
6 Эссай ўғиллари билан келгач, Шомуил Элиёбни кўрди–ю: “Эгамиз олдида турган бу одам, шубҳасиз, Унинг мой суртиб танлаган одамидир”, деб ўйлади.
7 Эгамиз эса Шомуилга деди:
— Унинг чиройи ва қоматдорлигига қарама. Мен уни рад этдим, чунки Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман.
8 Сўнг Эссай бошқа ўғли Абунадавни чақириб, Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин Шомуил:
— Эгамиз буни ҳам танламади, — деди.
9 Шундан сўнг Эссай Шаммохни Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин у яна:
— Эгамиз буни ҳам танламади, — деди.
10 Шу тариқа Эссай еттала ўғлини Шомуилнинг олдидан ўтказди. Аммо Шомуил:
— Эгамиз булардан бирортасини танлаб олмади, — деди.
11 Ниҳоят Шомуил Эссайдан:
— Ўғилларингнинг ҳаммаси шуларми? — деб сўради.
— Яна энг кенжаси бор, қўй боқяпти, — деди Эссай.
— Бирортасини жўнат, уни чақириб келсин, — деди Шомуил. — Ўша ўғлинг бу ерга келмагунча, таом емоққа ўтирмаймиз.
12 Эссай биттасини юбориб, ўғлини чақиртириб келди. У чиройли, келишган йигит бўлиб, кўзлари ёниб турарди.
— Қани, унинг бошига мой суртиб танла! Мен танлаган одам шу! — деди Эгамиз Шомуилга.
13 Шомуил мой солинган шохни олди–да, акаларининг кўз ўнгида йигитнинг бошига мой суртди. Ўша пайтда Эгамизнинг Руҳи Довудни қамраб олди ва ўша кундан бошлаб уни бошқарадиган бўлди. Шомуил эса Рамага қайтиб кетди.

Довуд Шоулнинг саройида

14 Эгамизнинг Руҳи Шоулни тарк этди. Эгамиз юборган ёвуз руҳ уни қийнар эди.
15 — Биламиз, Худо юборган ёвуз руҳ сизни қийнайди, — дейишди хизматкорлар Шоулга.
16 — Жаноби олийлари биз, қулларига амр берсалар, лирани яхши чаладиган одамни топиб келар эдик. Худо юборган ёвуз руҳ сизни тутиб қолганда, у лира чалади, сиз эса енгил тортасиз.
17 Шоул хизматкорларига:
— Майли, лирани яхши чаладиган бирортасини топиб, менинг ҳузуримга олиб келинглар, — деб буюрди.
18 — Байтлаҳмлик Эссайнинг ўғилларидан бирини кўрган эдим, — деди йигитлардан биттаси. — Лирани яхши чалар экан. Бунинг устига, жасур жангчи, гаплари маънили, ўзи ҳам келишган йигит. Эгамиз у билан.
19 Шоул Эссайга: “Қўй боқиб юрган ўғлинг Довудни менинг ҳузуримга юбор”, деб хабарчи жўнатди.
20 Эссай нон, бир меш шароб ва битта улоқчани битта эшакка юклаб бериб, ўғли Довудни Шоулнинг ҳузурига юборди.21 Довуд Шоулнинг ҳузурига келиб, унинг хизматига кирди. Довудга Шоулнинг қаттиқ меҳри тушиб қолди, уни ўзига қуролбардор қилиб олди.22 Шоул Эссайга: “Ижозат берсанг, Довуд менинг хизматимда қолсин, ундан жуда мамнунман” деган хабарни жўнатди.
23 Ўша кундан бошлаб Худо юборган ёвуз руҳ Шоулни қийнаганда, Довуд лирани олиб чалар, Шоул ўзига келиб роҳатланар, ёвуз руҳ Шоулдан чекинарди.