Сўху билан Озикаҳ шаҳарлари — Сўху Исроил халқига қарашли, Озикаҳ эса Филистларнинг қўли остида эди.
олти тирсагу бир қаричибронийча матндан, тахминан 3 метрга тўғри келади. Қумрон қўлёзмаларида ва қадимий юнонча таржимада тўрт тирсагу бир қарич, тахминан 2 метрга тўғри келади. Баъзи қадимги қўлёзмаларда 4 ва 6 сонларини тасвирлайдиган ибронийча ҳарфлар бир–бирига жуда ўхшайди.
уч ярим пудибронийча матнда беш минг шақал, тахминан 57 килога тўғри келади.
ярим пудибронийча матнда олти юз шақал, тахминан 8,5 килога тўғри келади.
Эфрат — Байтлаҳм шаҳри атрофидаги ерлар.
бир тоғораибронийча матнда бир эфа, тахминан 22 литрга тўғри келади.
Josh.15.35
Josh.11.22
2Sam.21.19; 1Chr.20.5
1Sam.8.17
1Sam.16.6-1Sam.16.10; 1Chr.2.13-1Chr.2.15
Gen.37.14
Josh.15.16; 1Sam.18.17-1Sam.18.19
Deut.28.26
Ps.19.8
1Kgs.18.36
Ps.43.7; 2Chr.20.15; Hos.1.7
2Sam.23.21
Josh.15.36
2Sam.5.6
1Sam.14.51; 2Sam.2.8
Мундарижа
Луғат

Кириш

“Шоҳлар (биринчи китоб)”да Исроил юртида тузумнинг ўзгариши, яъни халққа энди олдингидек ҳакамлар эмас, балки шоҳ ҳукмронлик қилиши билан боғлиқ бўлган воқеалар баён қилинади. Халқнинг сўнгги ҳаками Шомуил пайғамбар, Исроилнинг биринчи шоҳи Шоул ва Худо танлаган навбатдаги шоҳ Довуд китобнинг бош қаҳрамонларидир.
“Шоҳлар (биринчи китоб)” ва “Шоҳлар (иккинчи китоб)”нинг асл нусхаси битта ибронийча китоб бўлиб, иккала қисмини битта ўрамга жойлаш узунлик қилгани учун, китоб икки қисмга — “Шоҳлар (биринчи китоб)” ва “Шоҳлар (иккинчи китоб)”га бўлинган.
“Шоҳлар (биринчи китоб)”нинг илк қисмида (1-7–боблар) Шомуил пайғамбарнинг ҳаёти тўғрисида ҳикоя қилинади. Шомуил Исроилга ҳужум қилаётган ғанимларга қарши жангда Исроил лашкарига ёрдам беради. Лекин Шомуил кексайгач, лашкарга шоҳ йўлбошчилик қилсин деб, халқ Худодан бир шоҳ сўрашга қарор қилиб, Худони ранжитади. Чунки шу пайтгача Худонинг Ўзи Исроил халқининг Шоҳи эди. Халқ Худодан бир шоҳ сўраганда эса, Исроил тахтига инсон ўтиради. Шунга қарамай, Худо тахтга ўтқазган инсонни воситачи сифатида ишлатиб, Ўзи халқнинг ҳақиқий Шоҳи бўлиб қолаверади.
Китобнинг иккинчи қисмида (8-15–боблар) Худо Шомуилга Шоулни Исроилнинг биринчи шоҳи қилиб тайинлаш тўғрисида амр беради. Шоул ва унинг тўнғич ўғли Йўнатан Оммон ҳамда Филист халқларига қарши олиб борган кўп жангларда ғолиб чиқадилар, лекин Шоул Худога чин дилдан итоат этмайди. Шоулнинг итоатсизлиги оқибатида Худо уни шоҳ сифатида рад этиб, унинг наслини Исроил тахтидан маҳрум қилади.
Китобнинг учинчи қисмида (16-31–боблар) Худо Шомуилга Довуд исмли ёш йигитни навбатдаги шоҳ қилиб тайинлаш тўғрисида амр беради. Китобда яна Довуд баҳайбат Филист жангчиси Гўлиётни ўлдиргандан кейин тез орада миллий қаҳрамон бўлиб кетгани тўғрисида ҳам ҳикоя қилинади. Довуд тобора обрў–эътибор орттириб бораверади. Шоул эса Довуддан шубҳаланади. Гарчи Довуд Шоулнинг қизи Михалга уйланган ва Шоулнинг тўнғич ўғли Йўнатан билан қадрдон дўст бўлса ҳам, Шоул Довудни ўлдириш пайига тушади. “Шоҳлар (биринчи китоб)”нинг қолган қисмида Довуднинг Шоулдан қочиб қутулгани ва саҳрода ўзининг кичик лашкарига йўлбошчи бўлгани тўғрисида ҳикоя қилинади.
Китоб Шоул ва унинг уч ўғли Филист лашкари билан бўлган жангда ҳалок бўлгани тўғрисидаги аянчли воқеалар билан тугайди. Танланган шоҳнинг муваффақияти ёки мағлубияти Худога бўлган итоаткорлигига бевосита боғлиқ, деган ғоя китобда яққол сезилиб туради.


Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Гўлиёт Исроил халқини олишувга чақиради

1 Филистлар, жанг қиламиз деб, лашкарини тўплаб, Яҳудо ҳудудидаги Сўху шаҳрида йиғилишди. Сўху билан Озикаҳ шаҳарлари орасидаги Эфес–Даммим деган жойда қароргоҳ қуришди.
2 Шоул ҳам Исроил лашкарини тўплади. Элох водийсида қароргоҳ қуриб, Филистларга қарши жангга тайёрланди.3 Бир тепаликни Филистлар, бошқа тепаликни Исроил лашкари эгаллади. Иккала томоннинг ўртаси водий эди.
4 Филистлар сафидан Гўлиёт деган бир паҳлавон ўртага чиқди. У Гат шаҳридан эди. Бўйи олти тирсагу бир қарич бўлиб,
5 бошига бронза қалпоқ, устига бронза совут кийиб олган эди. Совутнинг оғирлиги уч ярим пуд эди.6 Болдирлари бронза зирҳлар билан ўралган эди. Елкасида отиладиган бронза найзани кўтариб юрарди.7 Қўлидаги найзанинг сопи эса тўқувчи дастгоҳининг ходасидай келар, найза учидаги темирнинг оғирлиги ярим пуд эди. Гўлиётнинг олдида қуролбардори унинг катта қалқонини кўтариб юрарди.
8 Гўлиёт ўрнида турганича, Исроил қароргоҳига қараб ҳайқирди:
— Биз билан уришгани саф тортдингизларми?! Мен Филистман, сизлар Шоулнинг қулларимисиз, ахир?! Орангиздан бирортангизни танланглар–чи, у менинг олдимга келсин.
9 Агар у мен билан олишиб, мени енгиб ўлдира олса, Филистлар сизларнинг қулингиз бўлади. Борди–ю, мен ғолиб келиб, уни ўлдирсам, сизлар бизнинг қулимиз бўласизлар, бизга бўйсунасизлар.
10 Сўнг ўша Филист гапида давом этди:
— Бугун Исроил лашкарини шарманда қиламан. Қани, бирортасини чиқаринг олдимга! Мен билан олишиб кўрсин!
11 Шоул ва барча Исроил лашкари Филистнинг гапларини эшитгач, қаттиқ қўрқиб, ваҳимага тушиб қолдилар.

Довуд жанг майдонида

12 Довуд Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик Эссай деган одамнинг ўғли эди. Эссайнинг саккизта ўғли бор эди. Шоулнинг шоҳлиги даврида Эссай анча кексайиб қолган эди.
13 Эссайнинг катта ўғилларидан учтаси Шоул билан бирга урушга кетган эди. Урушга кетган тўнғич ўғлининг оти Элиёб, ўртанчасиники Абунадав, учинчисиники Шаммох эди.14 Довуд кенжа ўғил эди. Унинг учта катта акаси эса Шоул билан бирга эди.15 Шу пайтда Довуд вақти–вақти билан Шоулнинг олдидан Байтлаҳмга отасининг қўйларини боққани келиб турарди.16 Филист Гўлиёт қирқ кун мобайнида эртаю кеч ўртага чиқиб урушга даъват қилди.
17 Эссай бир куни ўғли Довудга шундай деди:
— Мана бу қовурилган бир тоғора буғдой билан анави ўнта нонни олгин–у, тезда қароргоҳга, акаларингнинг олдига жўна.
18 Мана бу ўн бўлак пишлоқни эса мингбошига олиб бор. Акаларингнинг аҳволини бил ва яхши юрганларини билдирадиган бирорта нишона олиб кел.19 Акаларинг Шоул лашкари билан бирга Элох водийсида Филистларга қарши уришяптилар.
20 Эртаси куни Довуд саҳарда турди. Сурувни бир чўпонга қолдирди. Отаси буюрганидай, озиқ–овқатларни олиб йўлга чиқди. Жанг майдонига етиб борган пайтда сипоҳлар жангга даъват қилиниб, қароргоҳдан уришгани чиқаётган эканлар.
21 Исроил лашкари билан Филистлар бир–бирларига рўпара бўлиб, саф тортдилар.22 Довуд келтирган нарсаларини орқадаги қўриқчига қолдириб, сафга томон югурди. Акаларининг ёнига бориб, улар билан саломлашди.23 Довуд улар билан гаплашиб турганда, Гат шаҳридан бўлган Филист — паҳлавон Гўлиёт ўз лашкари сафидан ўртага чиқиб, олдинги гапларини такрорлади. Довуд унинг гапларини эшитди.24 Исроил лашкари Гўлиётни кўришди–ю, қаттиқ қўрқиб бирданига қочиб қолишди.25 Улар бир–бирларига шундай дердилар:
— Анави одамга қаранглар! У Исроилни ҳақорат қиляпти. Ким уни ўлдирса, шоҳ унга катта бойлик ҳадя қилар экан, қизини ҳам берар экан. Ўша одамнинг ота хонадонини ҳам Исроилга солиқ тўлашдан озод қилар экан.
26 Довуд ёнидагилардан сўради:
— Бу Филистни ўлдириб, Исроилни шармандаликдан халос қилганга шоҳ нима беради? Бу суннатсиз Филист ким бўлибдики, барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилади?!
27 — Ўша одамни ким ўлдирса, фалон–фалон нарсалар тортиқ қилинади, — деб сипоҳлар олдинги гапларини такрорладилар.
28 Тўнғич акаси Элиёб Довуднинг сипоҳлар билан гаплашиб турганини кўриб аччиқланди:
— Бу ерда нима қилиб юрибсан? Ўша беш–олтитагина қўйимизни чўлда кимга қолдириб келдинг? Сенинг қанчалик манманлигингни, ниятинг ёмонлигини биламан. Сен фақат урушни томоша қилгани келгансан.
29 — Мен нима қилибман?! Сўраб ҳам бўлмайдими?! — деди Довуд.
30 Сўнгра бошқа сипоҳга қараб, яна ўша гапни сўради. Сипоҳлар аввалгидай бир хил жавоб беришди.
31 Сипоҳлар Довуднинг гапларини эшитиб, Шоулга етказишди. Шоул Довудни чақиртирди.
32 Довуд Шоулга деди:
— Ўша Филистни деб ҳеч кимнинг руҳи тушмасин. Мен, қулингиз, бориб, у билан олишаман.
33 — Тентаклик қилма, бу Филистга бас келолмайсан. Сен жуда ёшсан, у эса ёшлигидан бери жангчи, — деди Шоул.
34 — Мен отамнинг сурувини боқардим, — деб жавоб берди Довуд. — Шер ёки айиқ келиб, сурувдан бирорта қўзини олиб қочса,
35 орқасидан қувиб, унга ҳужум қилардим. Қўзини ўша ҳайвоннинг оғзидан тортиб олардим. Борди–ю, шер ёки айиқ менга ташланса, ёлидан ушлардим–у, уриб ўлдирардим.36 Мен шерни ҳам, айиқни ҳам ўлдирганман. Анави суннатсиз Филистнинг бошига ўшандай кунни соламан. Чунки у барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилди.37 Мени шер, айиқнинг панжасидан халос қилган Эгамиз ўша Филистнинг қўлидан ҳам халос қилади.
— Майли бор, Худо ёр бўлсин, — деди Шоул.
38 Сўнг у ўзининг жанг кийимларини Довудга берди, бошига бронза қалпоқ, эгнига совут кийдирди.39 Довуд шоҳнинг совутларини кийиб, устидан қиличини боғлаб, юрмоқчи бўлди. Лекин у бунақа кийимларга кўникмаган эди.
— Бу кийимлар билан юра олмаяпман, кўникмаганман, — деди Довуд Шоулга. Сўнг кийимларни ечиб ташлади.

Довуд Гўлиётни ўлдиради

40 Довуд таёғини олиб, сойликдаги ирмоқдан бешта силлиқ тош териб олди. Тошларни ёнидаги чўпон халтасига солди–да, палахмонини олиб тўғри Гўлиётга томон юрди.
41 Гўлиёт ҳам Довудга қараб юрди. Гўлиётнинг олдида қуролбардори қалқонини кўтариб борарди.42 Гўлиёт Довудга бошдан–оёқ разм солди. Чиройли, келишган йигит экан, деб ёшгина бўлгани учун уни менсимади.
43 — Мен кўппакмидимки, устимга таёқ билан келяпсан? — деди–да, ўз худоларининг номи билан Довудга қарғиш ёғдирди.
44 — Келавер, танангни кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан, — деди Филист.45 Довуд эса шундай жавоб қайтарди:
— Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман.
46 Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугуннинг ўзида Филист лашкарининг жасадларини кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади.47 Эгамиз қиличу найза билан нажот бермаслигини бутун жамоа билиб олади, чунки бу урушда Эгамизнинг Ўзи жанг қилади. У сизларни бизнинг қўлимизга беради.
48 Гўлиёт Довудга ташланмоқчи бўлиб, тўғри унга қараб юрди. Довуд ҳам у билан олишиш учун Филистлар сафи томон тез югуриб кетди.
49 Қўлини халтасига солиб, битта тошни олди–да, палахмонга солиб отди. Тош Филистнинг қоқ пешанасига тегиб ўйиб кирди. Филист юз тубан ерга йиқилди.50 Шундай қилиб, Довуд Филистни палахмону битта тош билан мағлуб қилди. Қўлида қилич бўлмаса ҳам, уни ўлдириб, ерга чўзилтириб ташлади.51 Сўнг югуриб борди–ю, Гўлиётни босиб олди. Унинг қиличини қинидан суғуриб олди–да, бошини кесиб ташлаб, бутунлай бир ёқли қилди.
Филистлар ўзларининг паҳлавони Гўлиётнинг ўлганини кўриб, тумтарақай қоча бошладилар.
52 Исроил билан Яҳудо лашкари қўзғалди–ю, наъра тортиб, Филистларни Гат ва Эхрон остоналаригача қувлаб борди. Шарайимдан Гат ва Эхрон шаҳарларигача борадиган йўлда Филистларнинг жасадлари чўзилиб қолди.53 Филистларни қувиб юборгандан кейин, Исроил лашкари орқага қайтиб Филистлар қароргоҳини талон–тарож қилди.54 Довуд Гўлиётнинг бошини олиб, Қуддусга келтирди, қурол–аслаҳасини эса ўз уйига қўйди.

Довуд Шоулнинг ҳузурида

55 Шоул Довуднинг Гўлиёт билан олишувга чиққанини кўрганда, лашкарбоши Абнурдан:
— Абнур, бу йигитча ким? — деб сўради.
— Тўғриси, шоҳим, билмайман, — деди Абнур.
56 — Бўлмаса бил–чи, бу йигит кимнинг ўғли экан, — деб буюрди шоҳ Шоул.
57 Довуд Гўлиётни ўлдириб, қароргоҳга энди кирган ҳам эдики, Абнур Довудни етаклаб Шоулнинг ҳузурига олиб келди. Гўлиётнинг кесилган боши ҳали Довуднинг қўлида эди.
58 — Кимнинг ўғлисан, йигитча? — деб сўради Шоул.
— Байтлаҳмлик қулингиз Эссайнинг ўғлиман, — деб жавоб берди Довуд.