қайтадан — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз қайтадан ёки юқоридан деган маъноларни билдиради. Муаллиф бу иккала маънони ҳам назарда тутган бўлиши мумкин. Бу юнонча сўз шу бобнинг 7, 31–оятларида ҳам ишлатилган.
Худонинг Шоҳлиги — Худонинг ҳозирги пайтда инсонлар ҳаётидаги ҳукмронлиги ва охиратда ҳар бир яратилган мавжудотнинг янгиланишига ишора. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ иборасига қаранг.
Осмондан тушган…юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида осмонда истиқомат қиладиган ва осмондан тушган.
бронза илонСаҳрода 21:4-9 га қаранг.
Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак… — Исонинг хочдаги ўлимига ишора (12:31-33 га қаранг).
…имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўладиюнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Унга ишонган ҳеч бир киши ҳалок бўлмайди, балки абадий ҳаётга эга бўлади.
Зеро…шу бобнинг 16-21–оятлари Исонинг гаплари бўлиши мумкин ёки Юҳанно Исонинг сўзларидан хулоса чиқариб ёзаётган бўлиши мумкин.
…Салейм…Эйнон ери… — уларнинг қаерда жойлашгани баҳсли.
…Яҳё зиндонга ташланишдан олдин…Марк 6:17-18 га қаранг.
Юқоридан…шу бобнинг 31-36–оятлари Яҳёнинг гаплари бўлиши мумкин ёки Юҳанно Яҳёнинг сўзларидан хулоса чиқариб ёзаётган бўлиши ҳам мумкин.
Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг.
John.7.50; John.19.39
Mark.16.16; Acts.2.38; Matt.5.20; 1Cor.15.50
Prov.30.4; John.6.38; 1Cor.15.47; Eph.4.9
Num.21.9; John.8.28; John.12.32
Rom.5.8; Eph.2.4; 1John.3.1; 1John.4.10
John.8.15; John.12.47
Mark.16.16
John.1.4; John.8.12; John.7.7
Eph.5.13
John.4.1-John.4.2
Matt.11.2; Mark.6.17-Mark.6.18; Luke.3.19-Luke.3.20
John.2.6
John.1.7; John.5.33
1Cor.4.7
Mal.3.1; Mark.1.2; John.1.20
Matt.9.15; Matt.25.1-Matt.25.13; Rev.19.7; Rev.21.2; Matt.9.15; Mark.2.19
John.8.26
Matt.3.17; Matt.17.5; John.5.20
John.5.24; John.6.40; 1John.5.12-1John.5.13
Мундарижа
Луғат

Кириш

Мазкур китоб Янги Аҳд таркибидаги тўртта Хушхабарнинг тўртинчисидир. Китобнинг муаллифи Забадиёнинг ўғли балиқчи Юҳаннодир. Юҳанно, Бутрус ва Юҳаннонинг акаси Ёқуб Исо Масиҳнинг энг яқин шогирдлари ҳисобланади. Юҳанно бу китобда ўз исмини ишлатмай, ўзини Исо Масиҳнинг севикли шогирди деб тилга олади (масалан, 13:23 га қаранг).
Мазкур китоб замирида Исо Масиҳнинг шахсияти, илоҳий Калом инсон бўлиб келгани, Масиҳнинг Ўз самовий ОтасиХудо билан бўлган муносабати ва Исо Масиҳга эътиқод қилиш каби мавзулар ётади. Исо Масиҳ одамларга Ўзининг кимлигини тушунтирмоқчи бўлиб, турли образлардан фойдаланади. У Ўзини “ҳаёт нони”, “ҳаётбахш сув манбаи”, “оламнинг нури”, “яхши чўпон”, “йўл, ҳақиқат ва ҳаёт”, “ҳақиқий ток” ва “одамларни охиратда тирилтирувчи, уларга ҳаёт берувчи Зот” деб атайди.
Бу Хушхабар нима мақсадда ёзилгани 20:31 да айтиб ўтилган: “Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли1 эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар.” Муаллиф Исонинг таълимотини қизиқарли мантиқий мулоҳазалар орқали тақдим этади, у нур ва зулмат, имон ва имонсизлик, севги ва нафрат, осмон ва бу дунё борасида сўз юритади.
Ушбу китоб азалдан мавжуд бўлган Калом ҳақидаги маълумот билан бошланади. Илоҳий Калом дунё яратилишидан олдин мавжуд бўлган. Нимаики яратилган бўлса, ўша Калом орқали вужудга келган. Худонинг Каломи инсон бўлиб туғилди, У Исо Масиҳ эди. Исо Масиҳ зулматга ғарқ бўлган бу дунёга ҳаёт нурини олиб келди. Масиҳга ишонган ҳар бир киши самовий Отани таниб олади ва абадий ҳаётдан баҳраманд бўлади.
Китобнинг биринчи қисмидан (1-12–боблар) Исонинг қилган мўъжизалари ўрин олган, муаллиф Исони Худонинг Ўғли, Худо ваъда қилган Нажоткор эканлигини эътироф этади. Кўп одамлар Исога ишониб, Унга эргашадилар. Баъзилар эса Унга қарши бўладилар.
Китобнинг 13-17–бобларида Исонинг Ўз шогирдларига қилган ғамхўрлигига, Устоз ва шогирдлари орасидаги муносабатга эътибор берилади. Исо хочдаги ўлимидан олдин, Қутлуғ зиёфатда шогирдларини огоҳлантириб, яқинлашаётган фожиадан қўрқмасликларини айтади ва уларга далда беради.
Исонинг ҳибсга олиниши, калтакланиши, ўлдирилиши ва тирилиши ҳақидаги ҳодисалар китобнинг сўнгги қисмидан ўрин олган (18-21–боблар). Исо тирилгандан кейин бир неча марта шогирдларига зоҳир бўлгани ҳақидаги воқеалар китобга якун ясайди.


1Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг.
Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Исо ва Никодим

1 Яҳудий йўлбошчиларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди.
2 Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди:
— Устоз, Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо Сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз.
3 Исо унга шундай жавоб берди:
— Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди.
4 — Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди–ку! — деди Никодим.
5 Исо шундай жавоб берди:
— Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди.
6 Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади.7 “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак” деганимга таажжубланманг.8 Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.
9 — Бу қандай бўлиши мумкин? — деб сўради Никодим.
10 Исо унга шундай жавоб берди:
— Сиз Исроилнинг устозисиз–ку! Наҳотки шуни билмасангиз?!
11 Сизга чинини айтай: биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар.12 Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар?13 Осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас.14 Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак.15 Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади.
16 Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
17 Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди.18 Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғлига ишонмади.
19 Ҳукм шундай далилга асосланган: дунёга нур келди, аммо одамлар нурдан кўра, зулматни яхши кўрдилар, чунки уларнинг қилмишлари ёвуз эди.
20 Қабиҳлик қилган одам нурдан нафратланади. Қилмишлари фош бўлмаслиги учун у нурдан қочади.21 Ҳақиқат йўлини тутган одам эса нурга келади. Бундай одамнинг ишлари Худо орқали қилинганлигини нур ҳаммага аён қилади.

Яҳё чўмдирувчи Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик беради

22 Шундан кейин Исо шогирдлари билан Яҳудия ўлкасига борди. Исо улар билан бир қанча вақт у ерда қолиб, одамларни сувга чўмдирди.
23 Яҳё ҳам Салейм деган жойнинг яқинидаги Эйнон ерида халқни сувга чўмдирарди. У ер ниҳоятда серсув эди. Одамлар доим Яҳёнинг олдига келиб, сувга чўмдириларди.24 Бу ҳодисалар Яҳё зиндонга ташланишдан олдин юз берган эди.
25 Шу маҳал Яҳёнинг шогирдлари билан бир яҳудий киши орасида таҳорат ҳақида баҳс бўлди.
26 Улар Яҳёнинг олдига бориб дедилар:
— Устоз! Иордан дарёсининг шарқий қирғоғида ёнингиздаги бир Одам ҳақида гувоҳлик берган эдингиз–ку, ўша Одам халқни сувга чўмдириб юрибди, ҳамма Унинг олдига боряпти.
27 Бунга жавобан Яҳё деди:
— Агар осмондан берилмаса, инсон ҳеч нарса қила олмайди.
28 “Мен Масиҳ эмасман, фақат Унинг олдидан юборилганман”, деб айтган сўзларимга ўзларингиз гувоҳсизлар.29 Келин куёвга тегишлидир. Куёв жўра эса куёв ёнида туриб, унинг овозини эшитганидан севиниб хурсанд бўлади. Худди шундай мен ҳам бугун бениҳоят шодман.30 Масиҳ юксалиши, мен эса пасайишим керак.
31 Юқоридан келган Зот ҳаммадан устундир. Ердан бўлган одам ерга мансубдир ва ерга хос масалалар тўғрисида гапиради. Осмондан Келган эса ҳаммадан устундир.
32 У кўргани ва эшитгани ҳақида гувоҳлик беради, аммо ҳеч ким Унинг гувоҳлигини қабул қилмайди.33 Унинг гувоҳлигини қабул қилган киши эса Худонинг ҳақлигини тасдиқлайди.34 Худо юборган Зот Худонинг сўзларини гапиради. Зеро, Худо Ўз Руҳини Унга чексиз–ўлчовсиз беради.35 Ота Ўғлини яхши кўради, У ҳамма нарсани Ўғлининг қўлига топширган.36 Худонинг Ўғлига ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлади. Ўғилни рад этган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазаби остида қолади.