Рим — ўша даврда қадимги Фаластин Рим империяси ҳукмронлиги остида эди.
Унинг шогирдлариюнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида кўплаб шогирдлари.
Яҳудия6:17 изоҳига қаранг.
тери касаллиги5:12 изоҳига қаранг.
Малаки 3:1 га қаранг.
Яҳёдан улуғи йўқюнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Яҳё чўмдирувчидан улуғроқ бирон пайғамбар йўқ.
солиқчилар3:12 изоҳига қаранг.
ганч — бу ўринда ишлатилган юнонча сўз наққошликда қўлланиладиган оқиш ёки сарғиш рангли тошни билдиради. Одатда бу тошдан ясалган идишларда атир мойни узоқ вақт давомида сақласа бўларди.
кумуш тангаюнонча матнда динор. Бир динор мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди.
…оёқларимни ювгани сув бермадинг…45…Мени ўпиб кутиб олмадинг…46…бошимга зайтун мойи суртмадинг… — одатда меҳмонлар келганда, мезбон уларни уйига олиб киришидан олдин, оёқларини ювиш учун сув берар эди, чунки ўша даврда одамлар оёқ яланг ёки чориқ кийиб юрганлари боис, оёқлари чанг бўлар эди. Шунингдек, мезбон меҳмон билан саломлашганда унинг юзидан ўпар эди, ҳурматли меҳмоннинг бошига эса хушбўй зираворлар қўшилган зайтун мойини суртарди.
Matt.8.5-Matt.8.13
Acts.10.2
Ps.106.20
Matt.20.34
Luke.8.54
1Kgs.17.23; 2Kgs.4.36
Deut.18.15; Matt.21.11
Matt.11.2-Matt.11.19
John.4.25; John.6.14; John.11.27
Isa.35.5; Isa.61.1
John.6.61; John.16.1
Luke.3.2
Matt.14.5; Matt.21.26
Exod.23.20; Mal.3.1; Mark.1.2
Luke.1.15
Luke.3.12
Matt.3.4; Luke.1.15
John.2.1; John.12.2; Luke.5.30
Matt.26.6-Matt.26.13; Mark.14.3-Mark.14.9; John.12.1-John.12.8
Luke.15.2
Matt.18.28
Matt.6.14; Mark.11.25-Mark.11.26; Eph.4.32; Col.3.13
Ps.22.5
Luke.5.20
Luke.8.48; Luke.17.19; Luke.18.42; Eph.2.8
Мундарижа
Луғат

Кириш

Мазкур китоб Янги Аҳд таркибидаги тўртта Хушхабарнинг учинчисидир. Бу китоб муаллифи Луқодир. У ҳаворий Павлуснинг содиқ дўсти бўлиб, кўп сафарларда унга ҳамроҳлик қилган яқин ҳамкори эди. Хушхабарлар орасида Луқо баён этган Хушхабар энг узуни бўлиб, Исонинг ҳаёти ва фаолиятини бошидан охиригача батафсил баён этади. Луқо Исони нафақат Исроилнинг, балки бутун дунёнинг Нажоткори қилиб тасвирлайди. Исо ҳақидаги Хушхабар барча миллат ва халқларга қаратилганини кўрсатади.
Мазкур Хушхабар таркибига бошқа Хушхабарларда бўлмаган кўплаб масал ва ҳикоялар киритилган. Булар қуйидагилардир: фаришталарнинг ҳамду сано қўшиғи, чақалоқ Исони чўпонлар зиёрат қилиши, ўсмир Исо Маъбадда, раҳмдил Самариялик ҳақида масал ва дарбадар ўғил.
Бу Хушхабар бошқаларидан бир неча жиҳати билан ажралиб туради. Китобда одамларнинг қийинчиликлари ва муҳтожликларига катта эътибор қаратилган. Муаллифнинг баён қилишича, Муқаддас Руҳ Исони қамраб олиб, Уни йўқсилларга Хушхабар етказишга чорлаган (4:18). Китобда ибодатга ҳам алоҳида урғу берилади, айниқса Исо маълум вазиятларда ибодат қилгани айтиб ўтилади. Шунингдек, муаллиф аёлларнинг жамиятдаги тутган ўрни, камбағалларга жонкуярлик, гуноҳкорларга иноятли бўлиш ва Муқаддас Руҳ ҳақидаги мавзуларни кенг ёритади.
Китобни ўқир экансиз, қувонч ҳисси қалбингизни яйратади, айниқса дастлабки бобларда Исонинг туғилиши тўғрисидаги хабар ва рўй берган ҳодисалар дилингизни шодон ҳайратга тўлдиради, китобнинг сўнгги бобларида ҳикоя қилинган Исонинг осмонга кўтарилиб кетиши ҳақидаги воқеа эса қалбга умид бахш этади.


Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Рим юзбошисининг имони

1 Исо халққа бу сўзларини айтиб бўлгандан кейин, Кафарнаҳум шаҳрига кетди.
2 У ерда бир Рим юзбошисининг жуда азиз хизматкори касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган эди.3 Юзбоши Исо тўғрисида эшитиб қолди ва яҳудий оқсоқолларини Унинг олдига юбориб: “Келинг, хизматкоримга шифо беринг”, — деб илтимос қилди.4 Улар Исонинг ёнига келгач, ўтиниб ёлвордилар:
— У Сизнинг ёрдамингизга муносибдир.
5 У халқимизни яхши кўради, бизга ҳатто синагога ҳам қуриб берган.
6 Исо улар билан бирга кетди. У уйга яқинлашиб қолганда, юзбоши дўстлари орқали шундай хабар жўнатди:
— Ҳазрат, овора бўлманг! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман.
7 Мен ўзимни нолойиқ ҳисоблаганим учун Сизнинг олдингизга ўзим бормадим. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади.8 Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарларим бор. Бирига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.
9 Исо бу сўзларни эшитгач, юзбошидан ҳайратланди. У ўгирилиб, орқасидан эргашиб келаётган оломонга деди:
— Сизларга шуни айтай: Мен ҳаттоки Исроил халқи орасида ҳам бундай кучли имонга эга бўлган одамни учратмадим.
10 Юборилганлар юзбошининг уйига қайтиб келганларида, хизматкор соғайиб қолганини кўрдилар.

Исо бева аёлнинг ўғлини тирилтиради

11 Орадан кўп вақт ўтмай, Исо Наин деган шаҳарга борди. Унинг шогирдлари ва бир талай оломон Исо билан бирга эди.
12 Исо шаҳар даровозасига етиб қолганда, вафот этган бир одамни олиб чиқишаётганини кўриб қолди. Марҳум одам бева аёлнинг ёлғиз ўғли экан. Аёл билан бирга шаҳардан бир талай оломон чиқиб келаётган эди.13 Раббимиз Исо бу аёлни кўргач, унга раҳми келиб:
— Йиғлама! — деди.
14 Кейин Исо яқинлашиб, тобутга қўлини теккизди. Тобутни кўтариб бораётганлар тўхтаб қолдилар. Исо ўликка:
— Эй йигит, сенга айтаман: тур ўрнингдан! — деди.
15 Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди–да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди.
16 Ҳаммани ваҳима босди. Одамлар: “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини қутқариш учун келди”, деб Худога ҳамду сано айтардилар.17 Исо ҳақидаги бу хабар Яҳудияга ва бутун атрофга ёйилди.

Яҳё чўмдирувчининг хабарчилари

18 Яҳёга шогирдлари бўлиб ўтган бу воқеалар тўғрисида хабар беришди.
19 Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб, уларни Раббимиз Исонинг олдига шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?”
20 Улар Исонинг олдига бориб дейишди:
— Бизни Яҳё чўмдирувчи юборди. У Сиздан: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?” — деб сўраяпти.
21 Айни шу пайтда Исо кўп одамларнинг хасталикларию дардларига шифо бераётган, ёвуз руҳларга чалинганларни тузатаётган, кўплаб кўрларнинг кўзларини очаётган эди.
22 Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди:
— Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда.
23 Мендан юз ўгирмаганлар нақадар бахтлидир!
24 Яҳёнинг хабарчилари кетгандан кейин, Исо оломонга Яҳё ҳақида гапира бошлади: “Саҳрога нимани кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?
25 Хўш, нимани кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Бироқ башанг кийиниб, бой–бадавлат яшайдиганлар шоҳ саройида бўлади–ку!26 Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар!27 У ҳақда шундай ёзилган:
«Мана, Сендан олдин Мен Ўз элчимни юборяпман,
У Сен учун йўлни ҳозирлайди.»
28 Сизларга айтаманки, бутун инсон зоти орасида Яҳёдан улуғи йўқ. Аммо Худонинг Шоҳлигида энг кичик ҳисобланган одам ҳам ундан улуғроқдир.”
29 Яҳёни эшитган жамики одамлар, ҳатто солиқчилар ҳам Худонинг йўли тўғри эканлигини тан олган эдилар. Улар Яҳё томонидан сувга чўмдирилгандилар.
30 Фарзийлар билан Таврот тафсирчилари эса, Яҳё томонидан сувга чўмдирилишни истамай, Худонинг улар учун бўлган мақсадини рад қилдилар.
31 Исо гапида давом этди: “Шундай экан, замонимиздаги одамларни кимга қиёсласам бўлади?
32 Улар майдонда ўтирган болаларга ўхшайдилар. Ўша болалар бир–бирларига шундай дея бақирадилар:
«Сизлар учун най чалдик, аммо рақсга тушмадингиз,
Биз оҳ–воҳ қилдик, аммо сизлар йиғламадингиз.»
33 Яҳё чўмдирувчи келиб на нон еди, на шароб ичди. Сизлар эса: «Уни жин урибди», дейсизлар.
34 Инсон Ўғли келиб, ҳам еди, ҳам ичди. Уни эса сизлар: «Ебтўймас, шаробхўр, солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти», дейсизлар.35 Аммо билиб қўйинглар: Худонинг донолигини тан олганлар Унинг донолиги тўғри эканлигини кўрсатиб турибдилар.”

Гуноҳкор аёл Исонинг оёқларига атир мой суртади

36 Фарзийлардан бири Исони таом ейишга таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб, дастурхон ёнига ёнбошлади.
37 Шаҳарда гуноҳкор бир аёл бор эди. У: “Исо фарзийнинг уйида меҳмонда экан”, деб эшитди ва ганчдан ясалган идишда атир мой олиб келди.38 Ўша аёл Исонинг оёқлари томонида туриб йиғлади. Аёлнинг кўз ёшлари Исонинг оёқларига томар эди. Аёл Исонинг оёқларини сочлари билан артиб, ўпа бошлади, оёқларига атир мой суртди.
39 Исони ўз уйига таклиф қилган фарзий буни кўриб: “Агар бу Одам ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлганда эди, Унга қўл теккизган аёлнинг кимлигини ва қанақалигини билган бўларди, бу аёл гуноҳкор–ку”, деб кўнглидан ўтказди.
40 Исо фарзийга деди:
— Шимўн, сенга бир гап айтмоқчиман.
— Айтинг, Устоз! — деди у.
41 Исо деди:
— Икки киши бир одамдан қарздор экан: бири беш юз кумуш танга, иккинчиси эллик кумуш танга.
42 Улар қарзларини тўлай олмагани учун, қарз берувчи икковининг ҳам қарзидан кечиб юборибди. Хўш, улардан қайси бири қарз берганни кўпроқ яхши кўради?
43 Шимўн жавоб бериб деди:
— Менимча, кўпроқ қарзи кечирилган одам бўлса керак.
— Тўғри мулоҳаза қилдинг, — деди унга Исо.
44 Кейин Исо аёлга ўгирилиб қаради–да, Шимўнга деди:
— Мана бу аёлни кўряпсанми? Мен уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бермадинг. У эса кўз ёшлари билан оёқларимни ювиб, сочлари билан артиб қуритди.
45 Сен Мени ўпиб кутиб олмадинг. Бу аёл эса, келганимдан бери оёқларимни ўпишдан тўхтагани йўқ.46 Сен бошимга зайтун мойи суртмадинг, бу аёл эса оёқларимга атир мой суртди.47 Сенга айтай: бу аёлнинг гуноҳлари кўп эди, кечирилди. Чуқур меҳрининг сабаби ҳам шудир. Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади.
48 Сўнг Исо аёлга:
— Гуноҳларинг кечирилди, — деди.
49 Исо билан дастурхон атрофида ёнбошлаганлар ичларида айтардилар: “Бу ким бўлдики, ҳатто гуноҳларни ҳам кечиради–я!”
50 Исо эса аёлга:
— Ишончинг сени қутқарди, эсон–омон бор, — деди.