Lev.19.36; Deut.25.13; Prov.16.11; Prov.20.10; Prov.20.23; Ezek.45.10
Prov.16.18; Prov.18.12; Prov.29.23
Prov.13.6
Job.36.19; Ezek.7.19; Zeph.1.18; Prov.10.2
Prov.3.6; Esth.7.9; Ps.7.16; Dan.6.24
Prov.13.6
Job.8.13; Prov.10.28
Prov.21.18
Esth.8.15; Prov.29.2
Prov.29.8
Prov.20.19
Prov.15.22; Prov.20.18; Prov.24.6
Hos.10.12; Gal.6.8
Prov.10.16
Ps.118.1
Prov.16.5; Ps.111.2
Prov.13.7; 2Cor.9.6
Ps.111.9
Gen.42.6
Esth.7.9; Ps.7.16; Prov.26.27; Dan.6.24
Ps.48.7; Ps.91.13
Gen.2.9; Gen.3.22; Prov.3.18; Prov.13.12; Prov.15.4
1Pet.4.18
Мундарижа
Луғат

Кириш

Сулаймоннинг ҳикматлари китоби мақол, маталлар шаклидаги ахлоқий ва диний таълимотлардан иборат. Мазкур китобнинг асосий муаллифи Исроил халқининг донишманд шоҳи Сулаймондир. Китобнинг баъзи қисмлари Ағур (30:1 га қаранг) ва шоҳ Лемул (31:1 га қаранг) томонидан ёзилган. Ҳикматлар кўпинча икки мисрали шеърий шаклда келган.
Маталларнинг кўпчилигида кундалик ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳақида сўз юритилади. Мазкур китоб “Эгамиздан қўрқиш илму маърифатнинг бошидир” деган доно сўзлар билан бошланади (1:7 га қаранг) ва фақатгина диний ишлар борасида эмас, балки одоб–ахлоқ ва ақл билан қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида ҳам насиҳат беради. Бу ҳикматлар оила ва жамиятдаги муносабатлар, донолик билан иш юритиш, тадбиркорлик, ахлоқ ва дин–диёнат каби мавзуларни қамраб олади. Мазкур китобда камтарлик, сабр–тоқат, камбағалларни ҳурмат қилиш ва дўстга содиқлик каби фазилатлар ҳақида кўп фикрлар айтилади.
Китобдаги аксарият ҳикматлар мазмунан бир–бирига ўзаро боғланган. Китобдаги баъзи ҳикматли сўзлар эса қисқа бўлиб, матнга боғланмаган бўлса ҳам, ўзида тугал маънони ифодалайди.


Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:
1 Ёлғон тарози Эгамиз учун жирканчдир,
аниқ тарози тошлари эса Унинг қувончидир.
2 Мағрурлик билан шармандалик келади,
донолик эса камтарлар биландир.
3 Тўғриларнинг софдиллиги йўл кўрсатса,
хоинларнинг иккиюзламачилиги ҳалок қилади.
4 Қиёмат кунида бойлик фойда бермайди,
солиҳлик эса ўлимдан сақлайди.
5 Покдилнинг солиҳлиги йўлини тўғрилайди,
фосиқ эса фосиқлиги туфайли қоқилади.
6 Тўғрининг солиҳлиги нажот беради,
сотқин эса ёмон ниятлари туфайли тутилади.
7 Ёвуз ўлса, орзу–умидлари ҳам ўлади,
фосиқнинг ҳам хоҳиш–тилаклари поймол бўлади.
8 Солиҳ ғам–ғуссадан қутулади,
фосиқ эса ғамга дучор бўлади.
9 Имонсиз ўз тили билан қўшнисини ҳалок қилади,
солиҳ эса илм–маърифати туфайли нажот топади.
10 Солиҳнинг иши юришса, эл–юрт қувонади,
фосиқ ҳалок бўлса, тантана бўлади.
11 Тўғри одамлар туфайли шаҳар гуллаб–яшнайди,
фосиқнинг тилидан эса эл–юрт вайрон бўлади.
12 Қўшнисини камситган ақлсиздир,
идрокли сукут сақлайди.
13 Ғийбатчи сирларни очади,
содиқ эса сир сақлайди.
14 Йўл–йўриқ кўрсатувчиси бўлмаган халқ ҳалок бўлади,
маслаҳатчилар кўп бўлса, ғалаба келади.
15 Бегонага кафиллик қилган кўп жабр кўради,
кафил бўлишдан нафратланадиган эса тинчгина юради.
16 Меҳрибон хотин иззат–ҳурмат топади,
зўравон эса бойликдан бошқа ҳеч нарсага эришмайди.
17 Шафқатли инсон ўз жонига манфаат келтиради,
бағри тош эса ўзига зарар етказади.
18 Худонинг йўлидан юрганлар ҳақиқий мукофотни,
фосиқлар эса ёлғон мукофотни оладилар.
19 Солиҳликни кўзлаган инсон ҳаётга,
ёмонликни кўзлаган эса ўз ўлимига эришади.
20 Эгри юрак Эгамизга жирканч,
покларнинг ишлари эса Унинг қувончидир.
21 Фосиқ асло жазосиз қолмайди,
солиҳнинг эса авлодлари ҳам нажот топадилар.
22 Чиройли, аммо фаросатсиз аёл,
бурнига тилла сирға таққан чўчқа мисол.
23 Солиҳнинг хоҳиши фақат эзгулик,
фосиқнинг кутганлари эса қаҳр–ғазабдир.
24 Баъзиларнинг қўли очиқ, аммо бойлиги кўпаяверади.
Баъзилар ҳаддан ташқари тежамкор, аммо қашшоқлашаверади.
25 Сахийнинг бири икки бўлади,
бошқаларга яхшилик қилганнинг ўзи ҳам яхшилик кўради.
26 Ғалласини қизғанганни халқ қарғайди,
сотганларга эса барака ёғилади.
27 Эзгуликка интилган илтифот топади,
ёмонлик қидирганга эса ёмонлик келади.
28 Бойлигига ишонган хонавайрон бўлади,
солиҳ эса барг каби яшнайди.
29 Ўз оиласига ғам–ташвиш келтирадиганлар мерос олмайди,
нодонлар донога қул бўлади.
30 Солиҳларнинг маҳсули — ҳаёт дарахти,
оқилу донолар одамларнинг юрагидан жой олади.
31 Дунёда солиҳ қанча тақдирланса,
фосиқ билан гуноҳкор ундан ҳам кўпроқ жазоланади.