ҳакамлар — ўша вақтда Исроилнинг йўлбошчилари ҳакамлар деб аталган. Исроил халқи душманларига қарши уруш очганда, ҳакамлар лашкарбоши сифатида хизмат қиларди. Шунингдек, ҳакамлар қози вазифасини, айрим ҳолларда диний вазифаларни ҳам бажарар эдилар. Ҳакамлар 2:16-19 га қаранг.
Мўаб юрти — Ўлик денгизнинг шарқ томонида жойлашган. Мўаб халқи бутларга сиғинарди. Бу халқ кўпинча Исроил халқининг душмани эди.
Байтлаҳм шаҳри — Қуддусдан қарийб 8 километр жанубда жойлашган.
Эфрат — Байтлаҳм шаҳри атрофидаги ерлар.
…Ўрпа…Рут… — Ўрпа Хилённинг хотини, Рут Махлўннинг хотини эди (4:10 га қаранг).
Қорнимда яна ўғилларим бормидики, сизларга умр йўлдоши бўлса?!Таврот қонунига кўра, одам фарзанд кўрмасдан вафот этган бўлса, марҳумнинг ака–укаларидан ёки энг яқин уруғларидан бири унинг наслини давом эттириш мақсадида бева қолган хотинни олиши керак эди. Улардан туғилган болалар ўлган одамники ҳисобланган. Шу тариқа марҳумнинг номи давом этаверган (Қонунлар 25:5-10 га қаранг). Махлўн ва Хилённинг ака–укалари бўлмагани сабабли, уларнинг оиласи номини давом эттириш учун деярли имкон йўқ эди.
…ўз худоларига… — ёки …ўз худосига…. Хамўш Мўаб халқининг худоси эди (3 Шоҳлар 11:33 га қаранг).
Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади — ёки Ҳатто ўлим ҳам мени сиздан ажрата олмайди. Бу ибора шундан далолат берадики, ўша даврдаги одатга кўра, Рут Наима билан қолишга, ҳатто Наиманинг оиласи хилхонасига дафн қилинишга рози эди.
Наимаибронийчадаги маъноси ёқимли.
Мусибатибронийча матнда Мара, маъноси аччиқ, қийинчилик.
…арпа ўрими бошланган эди — апрелнинг охири ёки майнинг боши.
Judg.2.16
Job.19.21
Num.21.29
2Sam.15.21; 1Sam.3.17; 1Sam.25.22; 2Sam.19.13; 1Kgs.2.23
2Sam.21.9
Мундарижа
Луғат

Кириш

Рут китобида ҳакамлар даврида яшаган яҳудий бир оиласининг ҳаёти тўғрисида ҳикоя қилинади. Бу оила кейинчалик Исроилда муҳим ўрин тутди. Чунки Рутнинг эвараларидан бири Довуд буюк шоҳ бўлди.
Китобда Рутдан ташқари яна бир асосий қаҳрамон унинг қайнанаси Наимадир. Наима эри ва икки ўғли билан Байтлаҳм шаҳрида яшарди. Лекин Исроил юртида очарчилик бошлангани учун бу оила Мўаб юртига йўл олади. Наиманинг эри у ерда вафот этади, ўғиллари эса Мўаблик қизларга уйланадилар. Ўша қизлардан бири Рут эди.
Наиманинг иккала ўғли ҳам Мўабда оламдан ўтгач, Наима Байтлаҳмга қайтишга қарор қилади. Наима иккала келинидан Мўабда қолишларини ва ўзларига бошқа қайлиқ топишларини ўтиниб сўрайди. Лекин Рут Наима билан бирга Байтлаҳмга кетишга қарор қилади. Китоб давомида Рут қандай қилиб Наиманинг Бўаз исмли бой қариндошига турмушга чиққани тўғрисида ҳикоя қилинади.
Таврот қонунига мувофиқ1, Мўабликларнинг Исроил халқи қаторига қўшилиши ман қилинган эди. Бироқ Рут Худога ва қайнанасига бўлган меҳри ва самимий садоқати туфайли, истисно тариқасида Исроил халқи қаторига қўшилади.
Бутун Исроил халқи руҳий инқирозга учраган, Худога бўлган эътиқодидан воз кечган оғир бир даврда Рут ва Бўаз чин садоқат тимсоли бўлиб гавдаланади.


1Таврот қонунига мувофиқҚонунлар 23:3-4 га қаранг.
Муқаддас Китоб
http://ibt.org.ru/muqaddas-kitob
Муқаддас Китоб (2016) Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган. Мазкур нашр Муқаддас Китобни таржима қилиш институти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти билан ҳамкорликда тайёрланган

ISBN 978-5-93943-213-9

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016



Creative Commons: by-nd: © Институт перевода Библии; Информацию о лицензии этого издания можно найти здесь: https://wiki.creativecommons.org/images/d/d4/Attribution_3.0_%D0%A1%D0%A1_BY-ND_rus.pdf

Муқаддас Китобни таржима қилиш институти
Институт перевода Библии, 101000 Москва, Главпочтамт, а/я 360
ibt_inform@ibt.org.ru
Орқага
Ёпиш
:

Элималек оиласи билан Байтлаҳмдан Мўабга кўчади

1 Исроилда ҳакамлар ҳукмронлиги даврида бир муддат очарчилик бўлган эди. Бир одам хотини ва икки ўғли билан бирга бирмунча вақт яшаш ниятида Мўаб юртига жўнади. У Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан эди.
2 У одамнинг номи Элималек, хотинининг оти Наима, ўғилларининг исмлари эса Махлўн ва Хилён эди. Бу оила Яҳудонинг Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик эди. Улар Мўаб юртига бориб, ўша ерда яшаб қолди.
3 Улар ўша ерда яшаётганларида, Элималекнинг ажали етди. Наима икки ўғли билан қолди.
4 Унинг ўғиллари Мўаблик қизларга уйландилар. Қизлардан бирининг исми Ўрпа, иккинчисиники Рут эди. Улар ўша ерда ўн йилча яшашгандан кейин5 Махлўн ва Хилён иккаласи ҳам вафот этишди. Наима ҳам эридан, ҳам фарзандларидан айрилиб, ёлғиз қолди.

Наима ва Рут Байтлаҳмга қайтишади

6-7Эгамиз Ўз халқига эътибор бериб, уларга нон берди” деган хабарни эшитгач, Наима ўз юртига қайтишга қарор қилди. Наима яшаб келган Мўаб юртини ташлаб, келинлари билан бирга йўлга тушди ва Яҳудога қараб юришди.
8 Йўлда давом этишаркан, Наима иккала келинига деди:
— Боринглар, икковингиз ҳам оналарингизнинг уйларига қайтинглар. Менга ва марҳумларга бўлган иззат–ҳурматингиз учун Эгам сизларга ҳам марҳамат қилсин.
9 Икковларингизга ҳам яхши жойлардан ато қилсин, турмуш қуриб, ўз эрларингиз билан бахтли бўлинглар!
Шундай деб Наима келинларини ўпди, иккаласи эса йиғлаб фарёд кўтаришди:
10 — Йўқ, биз сиз билан кетамиз, сизнинг халқингиз орасида яшаймиз, — дейишди.
11 Наима эса яна келинларига:
— Қайтинглар, жон қизларим! — деди. — Мен билан кетганингиздан нима фойда?! Қорнимда яна ўғилларим бормидики, сизларга умр йўлдоши бўлса?!
12 Бўлди энди, қизларим, қайтинглар! Мен энди кексайдим, эрга тегишга ожизман. Борди–ю, мен, ҳали умид қилсам бўлади, деб шу кеча эрим билан қовушсам–у, ўғиллар туғсам,13 улар улғайгунча сизлар кутиб турармидингиз?! Орқага чўзиб, турмушга чиқмай юрармидингизлар?! Йўқ, қизларим. Сизларни ўйлаб жуда қайғуряпман. Ахир, Эгам шунча кўргиликни бошимга солди–ку.
14 Улар яна йиғлаб, дод–вой кўтаришди. Ниҳоят, Ўрпа қайнанаси билан ўпишиб хайрлашиб, орқага қайтиб кетди. Рут эса Наимага ёпишиб олди.
15 Наима Рутга:
— Мана, овсининг ўз халқи орасига, ўз худоларига сиғинадиган юртга қайтиб кетди. Сен ҳам унинг орқасидан боргин, — деди.
16 — Сиздан ажралишга, қайтиб кетишга мени мажбур қилманг, — деди Рут. — Сиз қаерга борсангиз, мен ҳам ўша ерга бораман, сиз қаерда бўлсангиз, мен ҳам ўша ерда бўламан. Сизнинг халқингизни ўзимнинг халқим, сизнинг Худойингизни ўзимнинг Худойим дейман.
17 Сиз қаерда оламдан ўтсангиз, мен ҳам ўша ерда жон бериб, дафн қилинаман. Эгам мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин. Мени сиздан фақат ўлим ажрата олади.
18 Наима амин бўлдики, келини у билан кетишга қатъий аҳд қилибди. Шундан сўнг уни кўндиришга қайта уринмади.
19 Икковлари йўл юриб Байтлаҳмга етиб келишди. Байтлаҳмга етиб келганларида, уларни кўриб бутун шаҳар ғимирлаб қолди. Аёллар бир–бирига: “Ийи, наҳотки бу ўша Наима бўлса?!” деб ҳайрон қолишди.20 Наима уларга деди:
— Энди мени Наима эмас, Мусибат денглар. Чунки Қодир Худо бошимга чексиз қайғу–кулфат солди.
21 Мен бу ердан тўкис бўлиб чиқиб кетган эдим, Эгам эса қуп–қуруқ қайтарди. Энди нега мени Наима дейсизлар?! Ахир, Эгам — Қодир Худо мени азоб–уқубатларга гирифтор қилиб, бахтсиз қилди–ку!
22 Шундай қилиб, Наима Мўаблик келини Рут билан бирга Мўаб юртидан қайтиб келди. Улар Байтлаҳмга келган пайтда арпа ўрими бошланган эди.